1
Эй мусулмон, сен Раббингга муҳтожсан, Аллоҳ сендан беҳожатдир. Сенга саҳиҳ дуолар тақдим этамиз. Уларга қалбинг билан тайёрлан. Улар барча яхшиликни ўзида жамлаган дуолардир. Қодир бўлганингча улардан ёд ол. Зеро, бир неча дуолар сенинг барча истакларингга етарлидир. Чунки улар лафзи қисқа бўлгани билан маънолари бепоёндир. Уларнинг ижобати учун қалбинг уйғоқ бўлиши ҳамда Раббинг ҳузурида итоат билан бош эгиб туришинг кифоядир!