Search Results For:2
Total Records Found:5
Total Records Found:5
Намозга таҳорат олгандек таҳорат олиб, таҳоратли ҳолатда дуо қилиши. Бухорий ва Муслим “Саҳиҳ”ларида Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис бунга далилдир. У кишига амакиси Абу Омир розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзининг ҳаққига дуо олиб беришни тайинлайди. Абу Мусо келиб буни у зотга айтганида: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сув келтиришни буюрдилар, сўнг у билан таҳорат олдилар, кейин қўлларини кўтариб: “Эй Аллоҳ, Убайд Абу Омирни мағфират эт ”, дедилар. Ҳатто мен у зотнинг қўлтиқларининг оқини кўрдим. Сўнг:...
Show more...Аллоҳ таолога чиройли гумон қилган ҳамда дуоси ижобат этилишига аниқ ишонган ҳолда дуо қилиши, дуоси ижобатига шошилмаслиги, балки Аллоҳ таоло уни яқинда ижобат этишига қатъий ишониши. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Модомики банда гуноҳ нарсани ёки қариндош-уруғ билан алоқани узишни сўраб дуо қилмаса, бетоқатлик қилмаса, унинг дуоси ижобат қилинаверади”. Шунда саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, бетоқатлик нима?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз: “Дуо қилдим, дуо қилдим, ҳеч дуойим ижобат бўлганини кўрмадим, – дея малолланиб дуони тарк қилишдир”,...
Show more...Дуо сўзларини такрор-такрор айтиш ва Аллоҳдан қатъийлик билан сўраш. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Бадрда асҳоблари ҳаққига қилган дуоларини қуйидагича ривоят қилади: “Ўшанда у зот: “Эй Парвардигор, менга ваъда қилган нусратингни бергин. Парвардигор, Сендан аҳдинг ва ваъдангни сўрайман”, деб илтижо қилдилар. Қаттиқ ёлворганларидан ридолари елкаларидан тушиб кетди. Абу Бакр Сиддиқ уни елкаларига қайтариб ўраб: “Ё Расулуллоҳ, Раббингизга шунча ялиниб-ёлворишингиз етар”, деди (Муслим ривояти, 1763-ҳадис). Шунингдек, “Саҳиҳайн”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи...
Show more...“Парвардигоро, устимиздан сабру тоқат ёғдиргил, қадамларимизни собит қил ва Ўзинг бизни бу кофир қавм устига ғолиб қил!” (Бақара, 250).
Show more...“Оятул курсий”ни бир марта ўқиш.“Аллоҳдан ўзга ҳеч кандай илоҳ йўқ. Фақат Унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий турувчидир. Уни на мудроқ ва на уйқу олмайди. Осмонлар ва ердаги бор нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У барча одамларнинг олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши-курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир” (Бақара...
Show more...