«اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنَ الْخَيْرِ كُلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ، مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الشَّرِّ كُلِّهِ، عَاجِلِهِ وَآَجِلِهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ، وَمَا لَمْ أَعْلَمْ، اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ عَبْدُكَ وَنَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ (صلی الله علیه وسلم)، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَاذَ مِنْهُ عَبْدُكَ وَنَبِيُّكَ، اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ أَوْ عَمَلٍ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَوْلٍ أَوْ عَمَلٍ، وَأَسْأَلُكَ أَنْ تَجْعَلَ كُلَّ قَضَاءٍ تَقْضِيهِ لِي خَيْرًا»
{وهو من جوامع الدعاء وكوامله}
Аллоҳумма инний ас’алука минал хойри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳи маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам. Ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳи маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам. Аллоҳумма инний ас’алука мин хойри маа са’алака ъабдука ва набийюк, ва аъувзу бика мин шарри маа ъааза биҳи ъабдука ва набийюк. Аллоҳумма инний ас’алукал жанната ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав ъамал, ва аъуузу бика минан наари ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав ъамал. Ва ас’алука ан тажъала кулла қозооин қозойтаҳуу лий хойроо.
“Эй Аллоҳ, Сендан барча яхшиликларни – яқиндаги ва келажакдаги, мен билган ва билмаган яхшиликларни беришингни сўрайман. Сендан барча ёмонликлардан – яқиндаги ва келажакдаги, мен билган ва билмаган ёмонликлардан паноҳ тилайман. Эй Аллоҳ, Сендан қулинг ва Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўраган яхшиликларни сўрайман. Сендан қулинг ва Пайғамбаринг паноҳ тилаган барча ёмонликлардан паноҳ тилайман. Эй Аллоҳ, мен Сендан жаннатни ва жаннатга яқин қиладиган сўз ё амалларни сўрайман. Мен Сендан дўзахдан, дўзахга яқин қиладиган сўз ё амаллардан паноҳ тилайман. Сен тақдир қиладиган қадарнинг барчасини мен учун яхшилик қилишингни сўрайман”.
(Бу дуо ўзида анвойи яхшиликларни жамлаган комил дуолардандир)