«رَبِّ أَعِنِّي وَلاَ تُعِنْ عَلَيَّ، وَانْصُرْنِي وَلاَ تَنْصُرْ عَلَيَّ، وَامْكُرْ لِي وَلاَ تَمْكُرْ عَلَيَّ، وَاهْدِنِي وَيَسِّرِ الهُدَى لِي، وَانْصُرْنِي عَلَى مَنْ بَغَى عَلَيَّ، رَبِّ اجْعَلْنِي لَكَ شَكَّارًا، لَكَ ذَكَّارًا، لَكَ رَهَّابًا، لَكَ مِطْوَاعًا، لَكَ مُخْبِتًا، إِلَيْكَ أَوَّاهًا مُنِيبًا، رَبِّ تَقَبَّلْ تَوْبَتِي، وَاغْسِلْ حَوْبَتِي، وَأَجِبْ دَعْوَتِي، وَثَبِّتْ حُجَّتِي، وَسَدِّدْ لِسَانِي، وَاهْدِ قَلْبِي، وَاسْلُلْ سَخِيمَةَ صَدْرِي»
Робби аъинний ва лаа туъин ъалайя вансурний ва лаа тансур ъалайя вамкур лий ва лаа тамкур ъалайя ваҳдиний ва яссирил ҳудаа лий, вансурний ъалаа ман бағоо ъалай. Роббижъалний лака шаккаарон лака заккаарон лака роҳҳаабан лака митвааъан лака мухбитан илайка аввааҳан мунийбаа, робби тақоббал тавбатий, вағсил ҳавбатий ва ажиб даъватий ва саббит ҳужжатий ва саддид лисааний ваҳди қолбий, васлул сахиймата содрий.
“Раббим! Менга ёрдам бергин, менга қарши ёрдам бермагин. Менинг фойдамга нусрат бергин, менинг зиддимга нусрат бермагин. Менинг фойдамга макр қилгин, зараримга макр қилмагин. Мени ҳидоят эт ва менга ҳидоятни осон қилгин. Менга тажовуз қилганларнинг устидан менга ёрдам бергин. Раббим! Мени Ўзингга кўп шукр келтирувчи, Ўзингни кўп зикр қилувчи, Ўзингдан қўрқиб турувчи, Ўз амрингга бўйсунувчи, Ўзингга хушуъ-хузуъ ила талпинувчи, кўп оҳ урувчи ва барча ишларда ўзингга қайтувчи қилгин. Тавбамни қабул эт. Гуноҳимни юв. Дуомни ижобат эт. Ҳужжатимни собит эт. Қалбимни ҳидоят эт. Тилимни тўғри эт. Қалбимдан (ҳасад, нафрат, адоват каби) иллатларни суғуриб ол”.