4
Тўртинчидан : Гуноҳларингиз сабаб Аллоҳдан ҳар қанча узоқлашган бўлманг, У зот сизнинг тавба қилишингиз ва Ўзига қайтишингиз билан хурсанд бўлади. Қалбингизга “дуойим ижобат бўлмаса керак” деган ўй ҳамда Аллоҳнинг раҳматидан ноумидлик сизиб киришига асло йўл қўйманг. Аксинча сизнинг тавбангиз ва Аллоҳга юз буришингиз сабабли У зот – бундан беҳожат бўлса-да – хурсанд бўлишини хаёлингизга келтиринг. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини эсланг: “Албатта Аллоҳ барча гуноҳларни кечиради ” (Зумар, 53); “(Эй Пайғамбар,) қачон бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, айтинг, албатта Мен уларга яқиндирман, дуо қилувчи қачон Менга дуо қилса, унинг дуосини ижобат этаман” (Бақара, 186).