1
Биринчидан : Дуо қилувчи дуони холис Аллоҳга қилиши, уни ёлғиз Аллоҳ таологина ижобат қилишга қодир эканини шак-шубҳасиз билиши, Аллоҳ билан бирга на бирор пайғамбар, на валий, на фаришта, на солиҳ банда ва на ким бўлишидан қатъи назар ҳеч кимни дуосига шерик ҳамда васила қилмаслиги шарт. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй мўминлар,) Аллоҳга — У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!” (Ғофир, 14).