12

Руқя қилиш асносида риоя этилиши лозим бўлган айрим шартлар ва кўрсатмалар бор. Улар қуйидагилардир:

1- Руқя Қуръон ва Суннатда келган саҳиҳ хабарлар асосида бўлиши, хоҳ услубида ва хоҳ сўзларида бўлсин, ширк, бидъат ва ҳаром иш ҳамда сўзлардан узоқ бўлиши шарт.

2- Мусулмон Раббига боғланиши ва Унга таваккал қилиши ҳамда руқя фақат Аллоҳ таолонинг изни билангина таъсир этадиган бир сабаб эканини билиши.

3- Руқяни шунчаки тажриба учун эмас, балки унинг таъсирига аниқ ишонган ҳолда қилиш шарт. Руқя ўқувчи ҳам, унга руқя қилинаётган шахс ҳам руқянинг таъсир кучига ва у сабабли шифо топишга қатъий ишонишлари керак.

4- Қуръони каримнинг барча оятлари шифодир. Аллоҳ таоло айтади: “Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз” (Исро, 82). Бироқ руқя экани хабар берилган оятлар билан руқя қилиш афзалдир.

5- Бемор ўзини ўзи руқя қилиши бошқа биров қилганидан кўра афзалдир. Зеро, шундай қилиш бемор учун фойдалироқ ва унинг Аллоҳга бўлган муҳтожлигини изҳор этишда янада ишончлироқ саналади. Чунки қалб уйғоқ ва ният холис бўлишининг руқяга таъсири бор.

12/12