8

Овозни кўтармасдан махфий дуо қилиш . Аллоҳ таоло айтади: “Раббингизга тазарру ва махфийлик ила дуо қилинг” (Аъроф, 55). Дуони махфий қилиш ихлосга энг яқин ҳолатдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломнинг дуосини мақтаб, бундай деди: “Ўшанда у Раббига махфий нидо қилган эди” (Марям, 3). Тафсир имомлари айтган гапларнинг бирига кўра, у киши ихлосни топиш илинжида шундай дуо қилган.

8/10