6
Аллоҳ таолога У зотнинг гўзал исмлари билан илтижо қилиши, исмлар орасидан дуосига муносибларини ихтиёр этишидир. Агар Аллоҳдан ризқ сўраса, “Ё Розиқ” (ризқ берувчи зот) деб, агар У зотдан марҳамат сўраса, “Ё Раҳмон, ё Раҳим” (мўминлар ва барча одамлар учун раҳмли) деб, агар У зотдан азизлик сўраса, “Ё Азиз” (иззатли) деб, агар У зотдан мағфират сўраса, “Ё Ғофур” (кечиримли) деб, агар У зотдан шифо сўраса, “Ё Шофий” (шифо берувчи) деб, ва ҳоказо дуосига муносиб исмлар билан дуо қилади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Аллоҳнинг гўзл исмлари бордир. Бас, Аллоҳга улар билан дуо қилинглар” (Аъроф, 180).