Дуосини Аллоҳ таолога ҳамду сано ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот билан бошлаши. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳамроҳи Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисдир: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир киши Аллоҳ таолога мақтов ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтмай дуо қилаётганини эшитиб қолдилар ва: “Бу шошилди”, дедилар. Сўнг уни чақириб: “Қачон бирингиз дуо қилса, дуосини Парвардигори азза ва жаллани улуғлаш ва У зотга ҳамду сано айтиш билан бошласин, кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтсин, сўнг хоҳлаганча дуо қилаверсин”, дедилар”. [Абу Довуд (1481) ва Термизий (3477) Фазола ибн Убайддан ривоят қилган, Албоний “Ас-солат алан-Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам” китоби таҳқиқида (86-бет) “саҳиҳ” деган.]
Агар дуони Аллоҳга мақтов айтиш билан бошласа, хоссатан суралар бошида келадиган ҳамд оятларини ўқиса, сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтса, кейин турли ҳамду санолар билан Аллоҳни мақтаса, дуоси ижобат бўлишга янада яқинлашади. (Мазкур оятлар ва ҳамду санолардан айримлари қуйироқда келтирилади.)