3
Икки қўлини кўтариши.
Мазкур икки суннатга Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳадиси далолат қилади: “Менга Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўзлаб берди: “Бадр кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрикларга назар солдилар, уларнинг адади минг, у зотнинг саҳобалари эса уч юз ўн тўққиз киши эди. Шунда Аллоҳнинг Пайғамбари қиблага юзландилар, сўнг иккала қўлларини очиб: “Эй Аллоҳ, менга берган ваъдангни рўёбга чиқар, эй Аллоҳ, менга ваъда қилганинг (нусрат)ни бергин…”, дея Раббиларига илтижо қила бошладилар”.
Муслим ривояти, 1763-ҳадис.