1
Аллоҳ таолога чиройли гумон қилган ҳамда дуоси ижобат этилишига аниқ ишонган ҳолда дуо қилиши, дуоси ижобатига шошилмаслиги, балки Аллоҳ таоло уни яқинда ижобат этишига қатъий ишониши. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Модомики банда гуноҳ нарсани ёки қариндош-уруғ билан алоқани узишни сўраб дуо қилмаса, бетоқатлик қилмаса, унинг дуоси ижобат қилинаверади”. Шунда саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, бетоқатлик нима?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз: “Дуо қилдим, дуо қилдим, ҳеч дуойим ижобат бўлганини кўрмадим, – дея малолланиб дуони тарк қилишдир”, деб жавоб бердилар”.
Муслим ривояти, 2735-ҳадис.