1

Намозга таҳорат олгандек таҳорат олиб, таҳоратли ҳолатда дуо қилиши.

Бухорий ва Муслим “Саҳиҳ”ларида Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис бунга далилдир. У кишига амакиси Абу Омир розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзининг ҳаққига дуо олиб беришни тайинлайди. Абу Мусо келиб буни у зотга айтганида: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сув келтиришни буюрдилар, сўнг у билан таҳорат олдилар, кейин қўлларини кўтариб: “Эй Аллоҳ, Убайд Абу Омирни мағфират эт ”, дедилар. Ҳатто мен у зотнинг қўлтиқларининг оқини кўрдим. Сўнг: “Эй Аллоҳ, уни қиёмат куни кўп бандаларингдан, ёки кўп одамлардан юқори (даражага) қўйгин”, дедилар”.

Бухорий (4323) ва Муслим (2498) ривояти.

1/1