Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамду санолар, олийжаноб Пайғабаримизга, у зотнинг аҳли-оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Бу мўжаз китобча улкан маъноларни ўзида жамлаган турли дуолардан ташкил топган. Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Қуръондан дуолар, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиб юрган дуолар, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам паноҳ сўраган калималар, шаръий руқя, эрталаб ва кечки пайт ўқиладиган зикрлар шулар жумасидан. Шунингдек, дуо одоблари ҳам айтиб ўтилган. Мусулмон биродарим Қуръон ва Суннатда келган ҳамда ўзида кўп яхшиликларни жамлаган дуолар билан Раббига илтижо қилиши учун фақат саҳиҳ дуоларни саралаб олишга ҳаракат қилдим. Ҳар бир дуонинг арабча матни, ўзбекча таржимаси ва унинг қандай ўқилишини ёзиб чиқдик. Дуолар олинган ҳадислар манбасини китоб охирида келтирдим.
Аллоҳ таолодан бу амални Ўзининг юзи учун холис амаллардан қилишини сўрайман. Пайғабаримиз Муҳаммадга, у зотнинг аҳли-оиласи ва барча асҳобларига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.
Д. Абдуллоҳ ибн Ҳамуд ал-Фурайҳ